Arxiv
ELMİ İŞ - 2025
Баҳром Abduraximovich Абдуҳалимов
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
ЎЗБЕК-ОЗАРБАЙЖОН АДАБИЙ АЛОҚАЛАРИ
Калит сўзлар: Адабиёт, маданият, дин, фалсафа, адабий алоқа, ўзбек, озарбайжон, мумтоз адабиёт
Açar sözlər: ədəbiyyat, mədəniyyət, din, fəlsəfə, ədəbi ünsiyyət, özbək, Azərbaycan, klassik ədəbiyyat
Key words: literature, culture, religion, philosophy, literary communication, Uzbek, Azerbaijani, classical literature
Дини, тили, урфи, дунёқараши яқин миллатларда маданий-маънавий муносабатлар мароми янада мустаҳкамроқ кечган. Ҳам руҳан, ҳам маънан бир-бирига яқин бўлган ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги адабий алоқалар давр ва бошқа омиллар нуқтаи назардан катта бир саҳифани ташкил этади.
Адабиётларимиз тарихига назар ташласак, Озарбайжон адабиётининг буюк сиймоларидан бири шоир Низомий Ганжавий ижодининг ўзбек адабиётига, Алишер Навоий ижодининг озарбайжон адабиётига катта таъсир кўрсатгани сир эмас. Жумладан, Қутб Хоразмий Низомий таъсири остида ўзининг “Хусрав ва Ширин” достонини ёзган бўлса, ўзбек мумтоз адабиётининг намояндалари Лутфий, Хоразмий, Дурбек, Гадойи, Атойи, Саккокий каби шоирларимиз Озарбайжон адабиётидан таъсириланганли сезилади. Кўриниб турибдики, ўзбек-озар адабий алоқалари кеча ёки бугун эмас, ўн йил ёки юз йил аввал эмас балки 500-600 йил аввал пайдо бўлганлигини тарих исботлаб турибди.
Baxış: 1048